Талабалар учун оромгоҳлар

Талабаларни Европада “Ички ҳавфсизлик” мутахассислиги бўйича қисқа муддатли ўқитиш (талабалар оромгоҳлари) мақсади – мамлакат ривожланишида халқаро ва миллий ҳавфсизликнинг аҳамияти тўғрисида тасаввурга эга бўлиш.

Халқаро хавфсизлик муносабатлар ҳолатини, миллий ҳавфсизлик эса
давлат ҳолатини белгилайди.
Ҳавфсизликнинг асосий объектларига қуйидагилар киради:
- шахс – унинг ҳуқуқлари ва эркинлиги;
- жамият – унинг моддий ва маънай қадриятлари;
- давлат – унинг конституциявий тузуми, суверенлиги ва ҳудудий
яҳлитлиги.

Таълим:
  • Тоғ-чанғи шаҳри Вислада;
  • Болтиқ денгизи қирғоғида, Дыня шаҳрида;
  • Туристик шаҳар, Лодзь шаҳрида ўтказилади.
Таклиф этилаётган мавзулар:
1. Ходимлар ҳавфсизлиги ходимлар билан боғлиқ хатарлар ва
таҳдидларни йўқ қилиш ёки камайтириш ҳисобига банкнинг,
компаниянинг ва ҳ.к.нинг иқтисодий ҳавфсизлигига салбий
таъсирларни бартараф этиш жараёни сифатида.
2. Ходимлар ҳавфсизлиги билан боғлиқ хатарлар ва таҳдидларни камайтириш.
3. Меҳнат бозорида мураккаб ҳолат турли бизнес тузилмалар
ҳавфсизлиги учун ташқи таҳдид сифатида.
4. Ташқи таҳдид, рақобатчиларда янада жозибадор меҳнат шароитлари мавжудлиги (мутахассисларнинг рақобатчиларга ўтиб кетишига олиб келади).
5. Ходимларни ўқитиш ҳавфсизликни таъминлашнинг шакли сифатида.
6. Меҳнат бозори мониторинги – ходимлар ҳавфсизлигини
таъминлашнинг муҳим бўғинидир.
7. Ҳавфсизлик нима учун керак?
8. Ҳавфсизликнинг асосий функциялари.
9. Молиявий тизим ҳавфсизлиги
10. Ҳавфсизлик фаолият ҳолати сифатида
11. Ҳавфсизликни таъминлаш субъектлари.
12. Ҳавфсизликни таъминлаш хавфдан реал ҳимоялаш сифатида.
13. Халқаро ҳавфсизлик учун оммавий миграция.
14. Халқаро ҳавфсизлик учун дунё ҳудудларининг нотекис ривожланиши.