Ўқитиш бўйича ахборот консалтинги
Биз тизимли ёндашувдан фойдаланамиз, бу дегани БИЗ энг яхши
дастурни танлаймиз, ҳужжатлар ва визани расмийлаштирамиз ва талабанинг
жойлашишини назорат қиламиз.
Биз ота-оналар ташвишланмасликлари, фарзандлар эса Европанинг энг нуфузли олий таълим масканларида долзарб йўналишлар бўйича қизиқиш билан билим олишлари учун ҳар бир таълим муассаси ва ёзги талабалар лагерлари ташкил қилинадиган жойга шахсан борамиз.
“Ички ҳавфсизлик” Университети ( Лодзь шаҳридаги “Ички
ҳавфсизлик” Университети) учта факультетга эга:
1
“Ички ҳавфсизлик” факультети батафсил
2
“Психология” факультети батафсил
3
“Ҳуқуқ” факультети батафсил
Бундай таълим сизга амалий кўникмаларингизни оширишга ёрдам беради, шунингдек бугунги кунда бутун жаҳон бўйлаб энг талабгор бўлган соҳаларда жиддий назарий билимларни олишингизга ёрдам беради.
Ўқиш давомида Сиз ижтимоий, ҳуқуқ ва компьютер технологияларига оид кўплаб қизиқарли тематик блоклар ҳақида, кибержиноятчилик, давлат фаолияти ва ҳавфсизлигига таҳдид, инқирозли вазиятларда бошқариш воситалари, инқирозли ҳолатлардан чиқишда инсонларни ўз ресурсларини топишда кўмаклашиш ва бошқа кўплаб зарур БИЛИМЛАР ҳамда амалий тренинглар ҳақида билиб оласиз.

Мудофаа ва ҳавфсизликнинг кўплаб назарий соҳалари, шунингдек бу борадаги амалиёт соҳаларида ўқитувчиларнинг ихтисослаштирилган штати ҳар бир талаба учун зарур тайёргарликка эга бўлиши ҳамда фан ва инсон фаолиятидаги кўплаб амалий соҳаларда малакали ишлаш учун фундаментал таълим бериш имконини беради.
Вы будущий абитуриент или родитель?
“Ички ҳавфсизлик” факультети
1
1- босқич
лиценциат (бакалавриат) “Ички ҳавфсизлик”
Университети, Лодзь ш., Польша
батафсил
2
2-босқич
(магистратура) “Ички ҳавфсизлик” Университети, Лодзь ш., Польша
батафсил
1-босқич – лиценциат (бакалавриат) “Ички ҳавфсизлик”
Университети
таълим муддати 3 йил
Мутахассисликлар:
  • Халқаро муносабатлар ҳавфсизлиги. Халқаро ҳавфсизлик турли шаклларга, характерга ва муддатга эга низоларга асосланади. Низоларнинг бевосита иштирокчилари бўлган мамлакатлар ўз ҳавфсизлигини ҳимоя қила олиши лозим. Бундай ҳолатда ҳавфсизлик масалалари халқаро муносабатлар шу томонининг назарий ва амалий масалалари билан шуғулланувчиларнинг диққат марказида бўлиши зарур.

  • Компанияни бошқариш ҳавфсизлиги. Бизнес ҳавфсизлигига таҳдид – бу хатарлар, ва улардан огоҳ бўлиш зарур. Корпоратив муаммолар ҳавфсизликка таҳдид сифатида. Компания эгаларининг бўлинмалар раҳбарлари билан низолари. Молиявий хатарларнинг сабаблари – ҳавфсизлик гаровидир. Ахборот таҳдидлари агар бегона шахслар компаниянинг маҳфий маълумотларини олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда ёки тижорат сири ошкор қилинганда юзага келади. Обрў таҳдидлари компанияга ёмон обрўга эга ходим ишга кириб қолса ёки компания ёмон обрўга эга контрагент билан ҳамкорлик қилган ҳолатда юзага келади.
  • Иқтисодий ва молиявий ҳавфсизлик. Молиявий таҳдидлар юзага келганда агар тизим яхши ишга туширилган бўлса бу каби таҳдидларга қарши тура олади ва фаолиятини тиклай олади. Корхона молиявий ҳавфсизлигини таъминлаш қуйидаги вазифаларни изчил ҳал қилишни тақозо қилади: ҳавф ва таҳдидларни идентификация қилиш; молиявий ҳавфсизлик индикаторларини аниқлаш; молиявий ҳавфсизликнинг мониторинг тизимини тузиш; молиявий ҳавфсизликни таъминлашга қаратилган қисқа ва узоқ муддатли тадбирларни амалга ошириш ва таҳлил қилини назорат қилиш.

  • Туризм ва дам олиш ҳавфсизлиги. Туризм соҳасида ҳавфсизликни таъминлаш фаолиятнинг кўплаб соҳаларида муҳим муаммо бўлиб ҳисобланади. Қабул қилувчи давлатнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш сифатида нафақат ҳарбий ҳавфсизлик масалалари (хориж фуқаролари ва туристлар учун ёпиқ бўлган ҳудудлар мавжудлиги), балки маҳаллий аҳолининг миллий, маданий, диний ўзига хослигини сақлаш билан боғлиқ масалаларда ҳам инсон туғилгандан бошлаб турли таҳдидларга дуч келади. Саёҳат қилганда ва табиий, тарихий, ижтимоий-маданий ёки бошқа объектлар билан танишишда атроф-муҳит экологик ҳавфсизликнинг мувозанатини сақлаш ҳавфсизлик талабларидан бири ҳисобланади.

  • Кибермаконда ҳавфсизлик. Ахборот ҳавфсизлигини асосий гуруҳларга ажратиш мумкин: номақбул контент, рухсатсиз кириш, маълумотларнинг сизиб чиқиши, маълумотлар йўқотилиши, фирибгарлик, кибер урушлар, кибер терроризм.

  • Ходимларни бошқариш ҳавфсизлиги.
2 – босқич (магистратура) ички ҳавфсизлик Университети
таълим муддати 2 йил
Мутахассисликлар:

  • Ҳавфсизлик тизимини бошқариш
  • Администрацияда кризисларни бошқариш
“Психология” факультети
5 йиллик тўлиқ таълим – бакалавр ва магистратура
“Психология” йўналиши бўйича мутахассисликлар:
  • Психотерапия билан биргаликдаги клиник психология;
  • Тизимли психология – оила психологияси, инсоннинг ҳаёти давомидаги ривожланиш психологияси;
  • Янги технологиялар психологияси;
  • Менежмент ва бизнесдаги психология.
Диплом бўйича малака – тегишли мутахассислик кўрсатилган психология магистри

“Психология” факультетида дипломолди таълим қисқа ва мазмунли.

“Психология” факультетида “Ҳиссий биринчи ёрдам элементлари бўлган инқироз интервенцияси” мутахассислиги мавжуд. Ўқиш 1,5 йил , яъни 3 семестр давом этади. Мураббий/коуч малакаси бўлган давлат сертификати берилади ва мураббий/коуч касби бўйича ишлаш мумкин.
Ҳужжатлар ихтисослашган, шунингдек мутахассисликка боғлиқ бўлмаган таълим дипломи асосида қабул қилиниши мумкин.

“Ҳуқуқ” факультети – 5 йиллик тўлиқ таълим – бакалавр ҳамда магистратура
“Ҳуқуқ” факультети
5 йиллик тўлиқ таълим – бакалавр ҳамда магистратура
Мутахассислик - йўқ
Диплом бўйича малака – “Ҳуқуқ” магистри